Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда босқинчи йўловчи қўлга олинди
Наманган шаҳрида 5 май куни номаълум шахс 6-кичик туман ҳудудидан Маданий Маориф маҳалласида яшовчи 29 ёшли И.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у 1-кичик тумани Олмазор кўчасига етиб келганларида ҳайдовчининг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, 80.000 сўм пули ва “Nokia” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада И.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нуробод маҳалласида яшовчи 25 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026