Жаҳон | 21:40 / 07.05.2019
19662
1 дақиқада ўқилади

Зеленский ўз сиёсатининг устувор вазифаларини маълум қилди 

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Европанинг қўшничилик сиёсати ва кенгайиш масалалари бўйича еврокомиссари Йоханнес Хан билан учрашувда ўз сиёсатининг бош устувор вазифалари ҳақида сўзлаб берди. Учрашув 7 майда Киевда бўлиб ўтган. 

“Бизнинг устувор вазифалар – коррупцияга қарши кураш эмас, коррупция устидан ғалаба қозонишдир. Энергетиканинг монополлаштирилишига, ОАВнинг олигархлар эгаллашига барҳам бериш”, деб айтган Зеленский.

Зеленский, шунингдек, Украина қонунчилигига ноқонуний бойиш ҳақидаги моддани қайтаришга тайёрлигини айтган.   

Аввалроқ бўлғуси президент штаби вакили Святослав Юраш янги маъмурият Пётр Порошенконинг сиёсатини давом эттиришини айтган.

Мавзуга оид