Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Андижонда ўйин ортидан содир бўлган қотиллик ҳақида маълумот берди
Андижон вилояти Хўжаобод туманида 2019 йил 6 май куни соат 21:40ларда фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида айтилишича, сўнг улар С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттиришган.
С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026