Жаҳон | 11:10 / 08.05.2019
26134
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги болалар боғчаси ўзбекистонлик ишчи туфайли вақтинча ёпиб қўйилди

Фото: r21.fssprus.ru

Россиянинг Чувашия Республикасидаги Новочебоксарск шаҳрида жойлашган болалар боғчаси ўзбекистонлик ишчи туфайли икки ҳафтага ёпилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида болалар боғчаси мудири Ўзбекистоннинг 63 ёшли фуқаросини қоровул сифатида ишга қабул қилган, аммо у ишга жойлаштирилгани тўғрисида қонунчиликда белгиланганидек уч кун ичида миграция хизматини хабардор этмаган.

Кейинчалик мудирнинг аниқлик киритишича, у бундай эҳтиёж мавжудлиги ҳақида билмаган. Натижада, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд 14 кунга болалар боғчаси ишини тўхтатиб қўйди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид