08:15 / 09.05.2019
12449

Онлайн аукцион орқали 2,8 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди 

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 29 апрелдан 5 майгача “ЎзРТХБ” АЖда 705,7 млрд. сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 32,5%га пасайган.

Биржа савдоларининг ҳажми 945,3 млрд сўмдан 607,7 млрд сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 5,3 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, сотув ҳажми 2,3 баробарга ўсди. Экспорт таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 91% ва газолин 6%ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 24,1 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,8 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 11,8%ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,5% иккинчи ва 36% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Top