Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура ҳоким тадбиркорга тўсқинлик қилгани ҳақидаги мурожаат бўйича расмий изоҳ берди
Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Яккабоғ тумани, "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Ортиқовнинг жорий йилнинг 4 май куни "Озодлик" радиосига “туман ҳокими Ш.Донаев тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришига тўсқинлик қилганлиги ҳақида”ги видеомурожаати жойида чиқиб ўрганилди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, ўрганишда фуқаро Ш.Ортиқов Яккабоғ туман туман ҳокимига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилмаганлигини, фақатгина 16.03.2019 йилда туман ҳокими Ш.Донаевнинг қабулига кириб, ер майдони ажратишни сўраганлигини, шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га 17.03.2019 йилда мурожаат қилиб, “2017 йилдан тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганлигини, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 26 гектар ер майдони ажратиш ҳақидаги оғзаки мурожаатига Яккабоғ тумани ҳокимияти томонидан ижобий натижа бўлмаётганлигини, ер майдони ажратиш масаласида амалий ёрдам беришни сўраганлиги”ни билдирган.
Аниқланишича, ушбу мурожаат 18.03.2019 йилда 30/4-сон билан рўйхатга олиниб, шу куни ўрганиб чиқиш учун туман Ер ресурслари
ва давлат кадастри бўлимига юборилган.
Мурожаат бўлим томонидан ўрганилиб, 2019 йил 02 апрель куни фуқаро Ш.Ортиқовга “пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратилиши мумкинлиги тўғрисида” маълум қилинган.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими Ш.Донаев ўз тушунтириш хатида “фуқаро Ш.Ортиқовни жорий йилнинг март ойида қабул қилганлигини, қабул жараёнида унга ер майдони ажратиш учун фермер хўжалиги ташкил этиши ва пахта-ғалла ҳосили етиштириши лозимлиги ҳақида тушунтирганлигини, унга “Россия Федерациясига ишлашга кетишини, тадбиркорлар керак эмаслиги каби бошқа хар-хил гапларни айтмаганлигини” билдирган.
Ўрганиш жараёнида, Яккабоғ тумани ҳокимининг 2019 йил 8 майдаги Ҳ-3516/05-сонли қарорига асосан тумандаги У.Мирзаев массиви ҳудудидан фуқаро Ш.Ортиқов раҳбарлигидаги, кўп тармоқли сабзавотчиликка ихтисослашган "Ортиқов Шахбозбек" номли фермер хўжалигига 49 йил узоқ муддатли ижарага фойдаланиши учун жами 10 гектар суғориладиган экин ер майдони ажратилиши таъминланган.
Шунингдек, фуқаро Ш.Ортиқовга АТБ "Қишлоққурилишбанк" Яккабоғ филиали томонидан 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши борасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жорий йилнинг 10 май кунида кредит маблағи тўлиқ ажратиб берилиши тўғрисида банк маъмурияти томонидан кафолат хати тақдим этилди.
Бундан ташқари, фуқаро Ш.Ортиқов томонидан Яккабоғ шаҳри, "Айғиркўл" маҳалла фуқаролар йиғини А.Темур кўчасида жойлашган савдо дўконидан ижара ҳақи олинмаган ҳолда ишлаб чиқариш фаолияти учун бино ажратиб бериш тўғрисидаги таклиф рад этилди.
Ўрганишда, фуқаро Ш.Ортиқовнинг туман ҳокими Ш.Донаев унга қўпол муомалада бўлганлиги ва "Россия Федерациясига бориб ишлагин" деган сўзлари ўз тасдиғини топмади, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026