Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси учун тўловни олдиндан амалга оширганларга имтиёзлар жорий этиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида электр энергияси учун тўловларни олдиндан тўлаган фойдаланувчиларга имтиёзлар жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Билдирилишича, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, маиший истеъмолчилар истеъмол қилган электр энергияси учун қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайдилар.
“Ортиқча пул тўлаб қўйган истеъмолчиларга-чи? Уларга ҳеч қандай имтиёзлар йўқ! Олдиндан ортиқча пул тўлаган истеъмолчиларга ҳам бонуслар ёки имтиёзлар тизимини жорий қилиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шу сабабли, электр энергияси учун олдиндан ортиқча тўланган суммадан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорда пул қўшилиб турса ёки олдиндан тўланган сумма миқдорига қараб бонуслар жорий қилинса, яхши бўлади, дейилади петицияда.
“Масалан, ортиқча тўланган 50 минг сўмга 20 квт-бонус, 100 минг сўмга 45 квт-бонус шунга ўхшаш кабилар. Бу, ўз навбатида, корхонага ва истеъмолчиларга фойда бўлиб, электр энергияси учун истеъмолчилар томонидан олдиндан кўпроқ тўловлар тўланишига ҳамда ортиқча қарздорликнинг олди олинишига сабаб бўлади”, - деб якунланган мурожаат.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026