18:34 / 10.05.2019
14208

Тошкент вилоятидаги туризм ҳудудларида хизмат қилувчи ЙҲХБ ходимларига «Малибу» ва «Трекер»лар ажратилди 

Тошкент вилоятининг тоғли Бўстонлиқ ва Паркент туманлари нафақат ҳамюртларимизни, балки хорижий сайёҳларни ҳам ўзига жалб этади. Айниқса, ҳаво ҳарорати кўтарилиб, кунлар қизий бошлагач тоғли ҳудудларга интилиб, тоза ва мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олиб, мазмунли ҳордиқ чиқариш истагида бўлганлар сони ортаверади. Бу эса уларнинг хавфсизликларини таъминлаш ишларига янада масъулият билан ёндашишни тақозо этади. 

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари сайёҳлик йўналишларини аниқлаштириб, у жойларда хизмат олиб бориш учун замонавий патруль автомобилларини шай ҳолатга келтиришди. Бу ишга Ички ишлар вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳам ўз улушини қўшишди. 

Жумладан, яқинда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг айнан тоғли ҳудудларга хизмат кўрсатувчи отрядига уч дона “Малибу” ва 7 дона “Трекер” русумидаги автомобиллар ажратилди.

Мазкур автомобилларнинг барчаси  керакли жиҳозлар билан бутланиб, махсус графикалар чизилиб патруль автомобилларига айлантирилди. Уларга йўл-патруль хизматининг тажрибали ходимлари бириктирилди.

Top