Жамият | 14:04 / 11.05.2019
28054
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда аёл киши МИБ ходимини калтаклади ва ЭКИҲ 3 баробари миқдорида жаримага тортилди

Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими инспектори ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида калтакланди. Бу ҳақда «Замон» кўрсатувида видеолавҳа эълон қилинган.

Маълум бўлишича, давлат инспектори хонадоннинг энергия ресурслари ускуналари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказади ва электр энергиясидан вужудга келган 349 000 сўмлик қарздорлик учун бажарилиши мажбурий бўлган талабномани беради. 

Лекин талабнома муддати ўтса ҳам, қарздорлик бартараф этилмайди. Хонадонни электр энергияси тармоғидан ажратишга борган давлат инспекторига ушбу хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро қаршилик кўрсатиб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, хизмати вазифасини бажаришга тўсқинлик қилади ҳамда тан жароҳати етказади.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Беруний туман маъмурий суди қарори билан фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид