Жамият | 12:28 / 11.05.2019
4927
1 дақиқада ўқилади

Ер майдони ҳужжатларини қилиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

Жорий йил 9 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туман прокуратурасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2019 йил 20 апрель куни Лутфикор маҳалласида яшовчи 32 ёшли В.Н. мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида С.Шерозий маҳалласида яшовчи 56 ёшли А.Р. унга ўзининг 33 ёшли таниши Ж.Р. орқали Лутфикор маҳалласида жойлашган 0,5 гектар ер майдонининг ҳужжатларини 3 750 АҚШ долларига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, сўнг келишилган пулнинг 15 млн. сўмини А.Р. ва қолган 2 000 АҚШ долларини Ж.Р. олганлигини билдириб ваъдасини бажармаганлигини ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.

Кўрилган чоралар натижасида А.Р. ва Ж.Р.лар қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид