Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусулмонлар ва буддавийлар тўқнашувлари сабабли бутун Шри-Ланка ҳудудида комендантлик соати жорий этилди
Шри-Ланка ҳукумати мусулмон ва буддавий аҳоли ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез юз бериши ортидан бутун мамлакат ҳудудида комендантлик соати жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ada Derana нашри хабар берди.
Нашрнинг билдиришича, комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 21.00дан кучга кирган ва сешанба соат 04.00гача амал қилади. Аввалроқ кескин вазият сақланиб қолаётганлиги сабабли Шри-Ланканинг Шимоли-ғарбий провинциясида комендантлик соати жорий этилганди.
Аввалроқ мамлакат ғарбида мусулмонларга тегишли магазинларни тошбўрон қилган ўнлаб кишилар қўлга олинганди. Тартибсизликлар кучайиши ортидан мамлакатда WhatsApp, Viber ва Facebook каби оммабоп мессенжер ҳамда ижтимоий тармоқлар блокланди.
21 апрелда Шри-Ланканинг турли жойларида саккизта портлаш содир бўлди. Ушбу портлашлар оқибатида 260 киши ҳалок бўлган. Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган.
Шри-Ланка ҳукуматининг маълумот беришича, мамлакат ҳудудида ИШИДнинг 140га яқин аъзолари фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
19:20 / 30.11.2025