Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегара-божхона постида автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфламоқда?
Фото: Yuri Smityuk/TASS
Давлат божхона қўмитаси эндиликда ҳар ойда республиканинг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига сарфланган ўртача вақти таҳлилини эълон қилиб боради, дея хабар қилди Давлат божхона қўмитаси.
2019 йил апрель ойи таҳлилларига кўра, республиканинг чегара-божхона постлари орқали 66 минг 871 та енгил автомобиллар ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 19 дақиқа 47 сония сарфланган.
2019 йил апрель ойи давомида республиканинг чегара-божхона постлари орқали 49 минг 654 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 30 дақиқа 5 сония сарфланган.
2019 йил апрель ойи давомида республиканинг чегара-божхона постлари орқали 4039 та автобуслар ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 21 дақиқа 4 сония сарфланган.
Умумий ҳисобда, ушбу ойда 120 минг 564 та автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 23 дақиқа 39 сония сарфланган.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:35 / 19.03.2026