Иқтисодиёт | 11:46 / 14.05.2019
13912
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик инвесторлар Қозоғистондаги заводни ишга туширишга ёрдам беришади

Фото: Shutterstock

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида пахта тозалаш заводи қурилмоқда. Бу ҳақда LS хабар берди.

Тадбиркорлик ва саноатни инновацион ривожлантириш вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, корхона Шардарин туманида жойлашган. 2021 йилга келиб, у тўла қувватда ишлайди.

«896 миллион тенге (тахминан 2,3 миллион АҚШ доллари) қийматида бўлган лойиҳа йилига 20 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Ўзбекистонлик инвесторлар ушбу сумманинг 30 фоизини сармоя сифатида киритди», - дея қўшимча қилиб ўтишган идорадан.

МДҲ ва Европа давлатларига 3,6 минг тонна пахта экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Биринчи етказиб бериш ишлари 2020 йилда кутилмоқда.

Аввалроқ, минтақада 83 миллион тенгега йодланган туз ишлаб чиқариш бўйича бир лойиҳа амалга оширилгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид