Ўзбекистон | 20:26 / 14.05.2019
43195
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд аҳолисининг аниқ сони маълум бўлди

2019 йилнинг биринчи чорагида Самарқанд вилоят аҳолиси сони 3 813 600 нафарга етди. Йил бошидан буён аҳоли сони 14,7 минг нафарга, яъни 0,4 фоизга кўпайган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz'га маълум қилди.

Вилоятнинг энг кўп аҳолиси (540 400) Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади. Ургут туманида эса 496 минг, Паст Дарғомда 347 200, Каттақўрғонда 267 900, Самарқанд туманида 247 100 фуқаро рўйхатга олинган ва айнан шулар вилоятнинг энг кўп аҳолига эга туманлари ҳисобланади.

Вилоят аҳолисининг жинсий тақсимотига назар солсак, эркаклар 1 916 800 нафарни, аёллар эса 1 896 800 нафарни ташкил қилади. Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида аёллар сони эркакларга қараганда кўпроқ. Қолган барча туманларда эркаклар сони кўпроқ.

Вилоят аҳолисининг аксарият қисми қишлоқларда яшайди - 2 394 100. Шаҳарларда эса 1 419 500 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Биринчи чоракда Самарқандда 19 781 туғилиш, 3 775 ўлим қайд этилган. Январь-апрель ойларида 6 031 никоҳ, 839 та ажралиш рўйхатга олинган. Ўтган йилнинг шу вақти билан солиштирсак, никоҳлар сони 33 тага кўпайган, ажралишлар эса 75 тага камайган.

Мавзуга оид