Жамият | 11:35 / 14.05.2019
4856
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги уйда газ баллони портлади, она ва бола куйиш жароҳати олди

2019 йил 9 май куни Самарқанд туманида Ўрташиқ маҳалласида яшовчи 27 ёшли М.В. исмли аёл уйи ҳаммомидаги иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ баллонини улаб ёқиб қўйган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг у ҳаммомга 3 ёшли қизини олиб кирмоқчи бўлиб, ҳаммом эшигини очган вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада она ва бола куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид