20:30 / 14.05.2019
56106

Трамп Оқ уйда ифторлик ўтказди (видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп 13 май куни Оқ уйда ифторлик ўтказди. Бу ҳақда Global News нашри хабар берди. 

Ифторликка асосан бир қатор ислом давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарлари таклиф этилган. Жумладан, ифторликда Саудия Арабистони, Иордания, Миср, Туркия, БАА, Тунис, Ироқ, Қатар, Баҳрайн, Марокаш, Жазоир ва Ливия элчилари иштирок этган.   

Бироқ ифторлик АҚШ мусулмон жамоалари вакилларисиз ўтган. Трамп тадбир давомида қисқа нутқ сўзлаб, ислом оламини муқаддас Рамазон ойи билан муборакбод этган. 

“Рамазон АҚШ ва бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас ойдир”, деб айтган АҚШ президенти.

АҚШ етакчиси 2017 йилда Оқ уйда Рамазон ойи якунланиши муносабати билан ўтказиладиган ҳар йиллик тадбир ташкил этилмагани учун танқидга учрагач, қаторасига иккинчи йил ифторлик ўтказмоқда.

Таъкидланишича, айни вақтда АҚШда 4 млнга яқин мусулмон яшайди. 

Top