Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада «Ўзбекистон баҳори» II республика анъанавий ижод фестивали бўлиб ўтди
10-13 май кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳрида «Ўзбекистон баҳори» II республика анъанавий ижод фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ташкил қилинган мазкур фестивалда наср, назм, драматургия, журналистика (тележурналистика, газета ва интернет журналистикаси), тасвирий санъат ва фотография йўналишида ижод қилаётган 90 нафар ёш ижодкорлар қатнашди.
Фестиваль икки босқичда: адабиёт ва санъат соҳасининг етук мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ҳамда ижодий ишларни баҳолаш орқали ўтказилди.




«Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад азалдан илдизи бир бўлган олтита йўналишда ижод қилаётган ёшлар ўртасида дўстлик муносабатини ўрнатиш ва уларга эркин ижодий муҳит яратиш ҳисобланади. Хивада кашф этилган янги истеъдодлар насиб бўлса, ўз соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ижодкорлар бўлиб етишади», деди Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Тадбир доирасида, шунингдек, иштирокчилар Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» тарихий мажмуаси ёдгорликларини зиёрат қилишди ва диққатга сазовор бошқа жойларда бўлишди.





«Хивадан олган илҳомларим ва кўнгилдошларим билан ўтказган уйқусиз мушоира кечалари ҳар қандай ғолибликдан ортиқлигини англадим. Ижодкор учун энг яхши мукофот - унинг ўз ўқувчиси борлиги. Шукрки, ота-онам, яқинларим, устозларим берган ишончни оқлай олдим. Аммо ҳали олдинда ижоднинг жуда узун йўли бизни кутмоқда», дейди фестивалнинг назм йўналишида ғолибликка эришган иштирокчиси Гулҳаё Анорова.





«Ўзбекистон баҳори» II республика анъанавий ижод фестивали якунида барча йўналишларда учтадан, жами ўн саккиз нафар иштирокчи ғолиб деб топилди. Уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026