Дунёнинг энг чуқур жойида кутилмаган “топилмалар” аниқланди

Фото: Caladan Oceanic LLC
53 ёшли америкалик тадқиқотчи ва сармоячи Виктор Весково бошчилигидаги Five Deeps экспедицияси дунёнинг энг чуқур нуқтаси – Мариана ботиғининг энг тубига етиб, кутилмаган манзара гувоҳи бўлди.
Весковонинг DSV Limiting Factor сув ости кемаси 10928 метрлик чуқурликка шўнғий олди. 13 майда экспедиция Мариана ботиғига шўнғиш бўйича янги рекорд ўрнатилганини эълон қилди. Аввалги рекорд 10912 метрни ташкил қилиб, 1960 йилда океаншунослар Дон Уолш ва Жак Пикар томонидан “Триест” кемасида ўрнатилган.
Ушбу рекорд эгаси Уолш ҳам Весково кемаси бортида бўлган.
Экспедиция Мариана ботиғининг Челленжер деб аталувчи чуқурлигида ўтган. Рекорд шўнғишни “Дискавери” канали тасвирга олган.


Весково жамоаси ботиқнинг тубига беш марта тушган. Олимларнинг айтишича, улар 8 км чуқурликда пуштиранг шиллиққуртни ҳамда қисқичбақасимонларнинг 4 та янги турини учратишган. Бироқ энг “ҳайратланарли топилмалар” пластик пакет ва бир нечта конфет қоғози бўлган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олимлар топилган жонзотларда қанча миқдорда микропластик борлигини аниқлаш учун уларда синов ўтказишади. Экспедиция иштирокчилари инсониятнинг экологияга таъсири сайёрамизнинг энг олис нуқталарида ҳам кўринаётганини афсус-надомат билан таъкидлаб ўтишган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
Жаҳон | 23:50 / 02.07.2025
-
Андижонда профилактика инспектори пичоқланди, Қўйлиқ йўлида мегатирбандлик юзага келди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:39 / 02.07.2025
-
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?
Жаҳон | 23:12 / 02.07.2025
-
Европа АҚШнинг Киевга зенит ракеталари етказиб беришни тўхтатиш қароридан «ҳайратга тушди»
Жаҳон | 23:03 / 02.07.2025
Мавзуга оид

17:44 / 09.01.2025
2027 йилдан Ўзбекистонда пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

20:57 / 22.09.2023
Мариана ботиғи тубида янги вирус топилди

16:38 / 10.05.2019
Мехикода 2020 йилдан пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланди

17:27 / 28.01.2019