Жамият | 14:44 / 15.05.2019
26074
1 дақиқада ўқилади

ИИББ: 37 нафар фуқарода собиқ СССР паспорти борлиги аниқланди

Фото: John McConnico / AP

Паспорт тартиби текшируви давомида 3801 нафар шахсларда ҳамон Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти йўқлиги маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, шулардан 37 нафарида – бугунги кунга қадар фақатгина битта асосий ҳужжат – собиқ СССР паспорти борлиги аниқланган. 

Бугунги кунда 3801 нафар фуқаролардан 3747 нафари, эски СССР паспортига эга бўлган 18 кишини инобатга олган ҳолда биометрик паспортларга эга бўлишди, дейилади хабарда.

“Ҳурматли тошкентликлар! Агар бирор сабабларга кўра сизда биометрик паспорт бўлмаса, Тошкент шаҳар ИИББ МваФР Бошқармасига ёки туман бўлимларига мурожаат қилинг. Эслатиб ўтамиз, эски нусхадаги паспортлар (биометрик бўлмаган) республика ҳудудида 2019 йилнинг 31 декабригача амал қилади”, - дея якунланган ИИББ ахбороти.

Мавзуга оид