Жаҳон | 21:27 / 15.05.2019
30791
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти совғага от олган полиция бошлиғини жазолашни буюрди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевга Атирау вилояти полиция департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаевнинг ўзини нокамтар тутиши ҳолатини текширишга кўрсатма берди. 

“Тургумбаевга Атирау вилояти полиция департаменти бошлиғига нисбатан ўзини нокамтар тутиши юзасидан хизмат тергови ўтказиш вазифаси топширилди. Қатъий чоралар кўрилади”, деб ёзган Тоқаев твиттерда.

Таъкидланишича, Дуйсембаевга қарши тергов у отни совғага олиб, сўнгра қўл остидагилари олқишлари остида уни минаётгани видеосининг ижтимоий тармоқларда тарқалгани билан боғланган.

Мавзуга оид