Фан-техника | 00:43 / 17.05.2019
16875
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди

Фото: Известия

АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясини “АҚШ миллий хавфсизлигига қарши фаолияти” учун қора рўйхатга киритди.  

Huawei билан бирга қора рўйхатга у билан боғлиқ яна 70 та компания киритилади. Huawei’нинг бирор қурилмасини сотадиган АҚШ компанияларига махсус рухсатнома талаб этилади.  

“Бу қадам хорижликларга тегишли компанияларга АҚШ миллий хавфсизлигига путур етказиш учун АҚШ технологияларини қўллашга халақит қилади”, деб айтган АҚШ савдо вазири Уилбур Росси.

АҚШ Хитой компаниясини Эронга тақиқланган молиявий хизматларни тақдим қилиш ва бу қоидабузарликларни тергов қилиш вақтида одил судловни амалга оширишга қаршилик кўрсатишда айблаган.

Huawei АҚШ савдо вазирлиги томонидан тақиқланган жисмоний ва юридик шахслар Рўйхатига қўшилишига оид ОАВларига мурожаатнома билан чиқди.

Қайд этилишича, Huawei АҚШ Савдо вазирлигининг Ишлаб чиқариш ва хавфсизлик Бюроси қабул қилган қароридан рози эмас.

“Бу қарор ҳеч кимнинг қизиқишларига жавоб бермайди, ундан ҳеч ким ютмайди, аммо Huawei ҳамкорлик қиладиган Америка компанияларига етарли миқдорда иқтисодий зарар етказилади. Ўн минглаб америкалик фуқароларга таъсир қиладиган салбий оқибатларни ҳам, шунингдек, мавжуд глобал етказиб бериш занжиридаги ҳамкорлик ва ўзаро ишонч ҳам йўқолишини унутмаслик лозим.

Huawei компанияси бу масаланинг ечимини топиш учун ҳуқуқий ҳимоя воситаларини оператив жалб этиш борасида барча имкониятларини ишга солади. Компания юзага келган вазият оқибатларини максимал даражада юмшатиш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни бажаради”, - дейилади мурожаатда.

Мавзуга оид