ДХА ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича эслатма билан чиқди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) эслатма билан чиқди.
Бугунги кунда мазкур хизмат республика бўйлаб 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимларида кўрсатилади.
Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳамиша соҳани такомиллаштириш устида ишларни олиб боришади. Бунинг натижасида, қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани my.gov.uz портали орқали юбориш йўлга қўйилди, дейилади хабарда.
Билдирилишича, марказларда хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70% миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатиши эслатилган. Яъни, доимий яшаш жойидан қатъий назар, давлат хизматларини исталган ДХМдан олиш имкони бор.
Таъкидланишича, эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштирганлик учун тўловни электрон равишда амалга ошириш ҳам мумкин.
Мавзуга оид
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024
"Права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
07:14 / 15.05.2024