Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки фарзандини ўз уйига киритмаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2018 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар фуқаро Д.Д. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан жавобгар фуқаро А.Д.нинг яшаш манзилига киритиш юзасидан 2018 йилнинг 15 февраль кунги ижро варақаси мавжуд, деб маълум қилди республика МИБ матбуот хизмати Kun.uz’га.
Айтилишича, жавобгар А.Д. ижро ҳужжатини ўзига берилган ва белгиланган муддатда ихтиёрий равишда, узрсиз сабабларга кўра ижро этмаганлиги учун 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон МЖтКнинг 198/1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бироқ у бундан хулоса чиқармасдан, ижро ҳужжати талабини бажаришдан бўйин товлаб, собиқ турмуш ўртоғи Д.Д. ва 2 нафар вояга етмаган фарзандининг уйга киритилишига тўсқинлик қилиб келган.
“Жорий йилнинг апрель ойида мазкур ҳолат юзасидан жавобгар А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади МИБ хабарида.
Мавзуга оид
17:54 / 20.01.2026
МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
10:06 / 27.11.2025