Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди
Фото: РИА Новости
2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоизга - 308,7 минг тоннагача қисқартирди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил январь-апрель ойларида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 341,8 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 11,9 фоизга камдир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-апрель ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 7,4 фоизга камайтирди - 231,2 минг тоннагача.
2019 йил январь-апрель ойларида табиий газ қазиб олиш тахминан 20,81 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпроқ.
2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 713 минг тонна газ конденсатини қазиб олди, бу 2018 йилга нисбатан 1,4 фоизга кам.
Мавзуга оид
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
23:08 / 09.04.2026