Шавкат Мирзиёев эски уйларда яшаётган одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.
«Шаҳар марказида жойлашган бу маҳаллада уйлар ичма-ич, тартибсиз қуриб ташланган. Муҳандислик тармоқлари йўқлиги сабаб деворлар нураб, санитария ҳолати ёмонлашиб қолган эди.
Давлатимиз раҳбари бу аҳвол билан бевосита танишиб, одамлар билан суҳбатлашди. Бундай шароит халқимизга ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади.
Одамлар халқнинг дардини ҳис қилгани, турмуш шароитларини яхшилашга эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шу ерда Андижон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур эски маҳалла ҳудудида 9 қаватли 70та та турар жой барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Давлат раҳбарига «Andijаn сity» ишбилармонлик шаҳарчаси қурилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Қарийб 70 гектар майдонда бунёд этилиши мўлжалланган ушбу шаҳарча беш юлдузли меҳмонхона, конгресс ҳолл, офислар, соғломлаштириш ва кўнгилочар жойлар, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлардан иборат бўлади.
Президент бу шаҳарча узоқни ўйлаб, комплекс ёндашув асосида қурилиши, у Андижон учун намуна, андоза бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024