Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг асосий вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарори билан мазкур вазирлик ҳузурида Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши ташкил қилиниб, унинг таркиби белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 408-сон қарори билан эса мазкур кенгашнинг асосий вазифалари белгиланди, кенгаш низоми тасдиқланди.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, кенгаш:
божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганади ҳамда таклифларни ишлаб чиқади;
ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Мавзуга оид
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
08:10 / 25.09.2024
Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
07:40 / 12.09.2024
Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди
14:01 / 20.08.2024