Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темир йўл вокзалларидаги бепул хизматлар турлари аниқлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш Қоидаларига мувофиқ вокзалларда ва чипта кассаларида йўловчиларга кўрсатилаётган, чипталар сотилиши билан боғлиқ бўлмаган хизматлар учун барча турдаги қўшимча йиғимларни ундириш, монополияга қарши курашиш органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Темир йўл вокзалларида ва чипта кассаларида кўрсатилаётган пуллик ҳамда бепул хизматларни ажратиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда йўловчиларга темир йўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар Рўйхатини тасдиқлади.
Монополияга қарши қўмитанинг матбуот хизмати хабарида айтилишича, юк ташиш аравачасини тақдим этиш, кутиш залидаги Wi-Fi интернет (2 соатгача), ногиронлар учун арава, телефон ҳамда ноутбукларни қувватлантириш, шунингдек тиббиёт маркази ҳамда библиотека хизматлари, йўналиш даврида чой, сув, шакар ҳамда кофе тақдим этиш бепул бўлиши лозим.
Реклама, юкларни ўраш ҳамда сақлаш, “ВИП” зал, сартарошхона ҳамда бошқа хизматлар пуллик асосида кўрсатилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
09:02 / 29.05.2026
Швейцарияда вокзалда ҳужум: уч киши яраланди
19:21 / 21.03.2026