Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Унинг қурилиши доирасида умумий узунлиги 120 километр бўлган 50 та кўприк ва 29 та туннел қурилиши кўзда тутилган.
Фото: president.kg
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда, бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Наврўз байрамига бағишланган тадбирда айтди.
«Агар ҳозир Европа ва Хитой ўртасидаги «боши берк» мамлакатда яшаётган бўлсак, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши якунланиши билан биз транзит давлатига айланамиз», деди у.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, ушбу кенг кўламли лойиҳанинг амалга оширилиши янги транзит алоқаларини очади ва минтақанинг халқаро аҳамиятини оширади. Қирғизистонда юкларни етказиб бериш вақти сезиларли даражада қисқаради, бу эса янги бозорларга чиқиш учун кенг имкониятлар яратади. Темир йўл тармоғининг ривожланиши ички алоқаларни мустаҳкамлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризмга кучли туртки беради.
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўли қурилиши минтақадаги техник ва муҳандислик жиҳатдан энг мураккаб лойиҳалардан биридир. Унинг қурилиши доирасида умумий узунлиги 120 километр бўлган 50 та кўприк ва 29 та туннел қурилиши кўзда тутилган. Бу - жами йўлнинг қарийб 40 фоизи туннел ва кўприклар орқали ўтади, дегани. Қирғизистон ҳудудида темир йўлнинг умумий узунлиги 304 километрни ташкил этади.
Темир йўл лойиҳасининг умумий қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу маблағнинг ярми – тахминан 2,3 миллиард доллар Хитой томонидан Қўшма лойиҳа компаниясига 35 йил муддатга кредит сифатида тақдим этилади. Қолган 2,3 миллиард доллар уч давлат томонидан компания устав капиталига қуйидагича нисбатда киритилади: Хитой - 51 фоиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон - ҳар бири 24,5 фоиздан.
Мавзуга оид
15:21
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
21:10 / 20.03.2026
Хитойда одамсимон роботларни ишга ўргатиш марказлари очилмоқда
14:29 / 20.03.2026
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой биринчи ўринда
18:13 / 19.03.2026