Самарқандда содир этилган йирик ўғрилик фош этилди
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида жорий йил 10 май куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 55 ёшли И.Б. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу йил 23 апрель кунидан 7 май кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Оқтош шаҳри Янгиер кўчасидаги уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, у ердан умумий қиймати 45 млн. сўм бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклари ва “Philips” дазмолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 47 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024