Жамият | 13:44 / 18.05.2019
4819
2 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида «Саломатлик марафони» ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг навбатдаги манзили ҳисобланган пойтахтнинг Учтепа туманида кенг кўламли ишлар давом этмоқда. Бугунги кун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкиллаштирилган «Саломатлик марафони» билан бошланди. Унда 2 мингга яқин ёш оила вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Мусобақа иштирокчилари Учтепа туман боғидан бошлаб 2 километр масофани босиб ўтишди. «Эко-боғ» маданият ва истироҳат боғи мазкур мусобақанинг финиш нуқтаси сифатида белгиланди. У ерда марафон қатнашчиларини Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинлари оркестри ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.

«Эко-боғ»даги тантанали маросимни Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов сўзга чиқиб, Учтепа туманида амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳақида тўхталди. Шундан сўнг, ғолибларга 2 та телевизор, 4 та планшет ҳамда 18 та махсус медаль тақдим этилди.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар Учтепа туманидаги «Эко-боғ» маданият ва истироҳат боғида давом этади.

 

Мавзуга оид