Ўзбекистон | 10:47 / 19.05.2019
4092
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари режалаштирилган ҳамкорликдаги машғулот юзасидан брифинг ўтказди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

18 май куни Шарқий ҳарбий округнинг «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида «Жанговар ҳамдўстлик–2019» Ўзбекистон-Беларусь ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликда ўтказиладиган махсус тактик-ўқув машғулотлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Унда икки давлат вакиллари ўтказилиши кўзда тутилган машғулотларнинг муайян павильони, режаси ҳамда тартиби хусусида фикр алмашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Ушбу махсус тактик-ўқув машғулотлари давомида ҳар икки мамлакатнинг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари бугун дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган терроризм, диний экстремизм ҳамда қуролли можароларга қарши мураккаб ва замонавий жанг амалиётларини ҳамкорликда қўллай олишини намойиш этади», – дея  подполковник Лазиз Усмоновнинг сўзларини келтирмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан «Жанговар ҳамдўстлик–2019» доирасида Беларусь ҳарбий хизматчиларининг Ўзбекистоннинг маданий мероси, гўзал табиати, тарихий обидалари билан танишиш бўйича тадбирлари ташкил этилиши кўзда тутилгани таъкидланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид