Жаҳон | 07:45 / 19.05.2019
22843
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони подшоҳи фавқулодда саммит чақиртирди

Фото: РИА Новости / Екатерина Штукина

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд Эрон билан муносабатлар кескинлашгани ортида араб дунёси етакчиларини Маккада фавқулодда саммит ўтказишга чақирди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги подшоҳлик ташқи ишлар вазирлигидаги юқори лавозимли манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Маълум қилинишича, подшоҳнинг чақириғи БАА соҳиллари яқинида танкерларга ҳужум қилиниши ҳамда ҳусийларнинг Саудия Арабистонидаги иккита нефть тортиш станциясига ҳужуми ортида Араб давлатлари лигаси ва Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатларига қаратилган. АҚШ махсус хизматларининг фикрича, танкерларга ҳужумни Эрон ҳукуматини қўллаб-қувватловчи ёки уларга ишловчи кучлар амалга оширган бўлиши мумкин.

“Икки муқаддас қадамжо асровчиси Форс кўрфази давлатлари кенгаши ва Араб давлатлари лигасидаги ўз иниларини 30 июнда Маккада иккита фавқулодда саммит ўтказишга чақирди”, дейилган хабарда.

Шу санага Маккада, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари ва бош вазирлари иштирокида учрашув белгиланган.

Мавзуга оид