Жаҳон | 20:47 / 19.05.2019
12386
1 дақиқада ўқилади

Зеленскийнинг инаугурацияси дастури маълум қилинди 

Фото: EPA / ТАСС

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг 20 май куни ўтадиган инаугурацияси дастури маълум қилинди. Унга кўра, шу куни Зеленский иштирокида бир нечта тадбир режалаштирилган.

Украинанинг янги президенти маҳаллий вақт билан соат 10дан 11гача олий рада биносидаги тантанали йиғилишда Украина халқига содиқликка қасамёд келтиради.

Сўнгра у Украина қуролли кучлари турлари қўмондонларига таништирилади, давлат байроғини кўтаради ва рафиқаси Елена Зеленская билан бирга инаугурация маросимига келувчи хорижий делегациялар раҳбарларини қабул қила бошлайди.

Шундан кейин Зеленский соат 14:30 дан 17:00 гача президент маъмурияти биносида делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Мавзуга оид