Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” унвонини бериш таклиф этилди
Тошкентда МГИМО битирувчиларининг V халқаро форуми очилишида ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” унвонини беришни таклиф қилди.
Унинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги эвакуацияда миллиондан кўпроқ одам Тошкентда жон сақлаб қолган. “Тошкентда 113 та госпитал бўлган. Юзлаб аскарлар Тошкентда даволангач яна сафга қайта олганлар”, деб таъкидлаб ўтди Гусман.
“Бизда фашизм устидан ғалабада ҳиссаси улкан бўлган қаҳрамон шаҳарлар жуда кўп. Камида иккита шаҳарни фронт орти қаҳрамон шаҳри деб аташ керак, деб ҳисоблайман. Бу Тошкент – буюк жасорати учун ҳамда Боку – бу икки шаҳар ҳам бундай унвонга муносибдир”, деб қўшимча қилган Гусман.
Ўзбекистонда уруш вақтида яшаган 6,5 млн кишидан 1,5 млн нафари фронтга жўнатилган. Улардан 500 минг нафари қайтиб келмаган, 640 минг нафари ярадор бўлган.
Ўзбек халқи Ўзбекистонга эвакуация қилинган 1,5 млн кишини, жумладан қамалдаги Ленинград, Беларусь, Польша ва Украинадан олиб чиқилган турли миллатларга мансуб 300 мингга яқин етим болани очарчилик ва ўлимдан асраб қолган.
Уруш вақтларида юртимизга 100 дан кўпроқ корхона эвакуация қилинган. Собиқ иттифоқнинг деярли бутун ҳарбий саноати Ўзбекистонда мужассамлашган ва фронт учун снарядлар, самолётлар, миномётлар, зирҳли поездлар, парашютлар ва бошқа кўплаб зарурий жиҳозлар ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024