Спорт | 08:29 / 21.05.2019
5736
2 дақиқада ўқилади

“Формула-1”нинг уч карра чемпиони Ники Лауда ҳаётдан кўз юмди 

Фото: AP Photo/Luca Bruno

Собиқ австриялик пойгачи ва “Формула-1” пойгаларининг уч карра чемпиони Ники Лауда 71 ёшида вафот этди. 

Маълум қилинишича, Лауда 20 май куни оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмган.

“Чуқур қайғу билан бизнинг севимли Ники 20 май, душанба куни яқинлари қуршовида ҳаётдан кўз юмганини маълум қиламиз. Унинг спортдаги ноёб натижалари унутилмайди. Унинг ўз ишига сўнмас қизиқиши, тўғрисўзлиги ва мардлиги барчамиз учун ўрнак бўлиб хизмат қилади. У меҳрибон ва ғамхўр турмуш ўртоқ, ота ва бобо эди, биз уни соғиниб қоламиз”, дейилган марҳумнинг оиласи мактубида.  

Қария 2018 йил июлда гриппга гумон билан Венадаги шифохонага ётқизилган. Кейинроқ унинг ўпкасига зарар етгани ва у бошқа нормал ишлай олмаслиги аён бўлган. Август бошида собиқ пойгачига ўпка кўчириб ўтказилган.

Лауда “Формула-1”да 13 мавсум иштирок этиб, 25 та босқичда ғолиб бўлган. У 1975, 1977 ва 1984 йилларда чемпион бўлишга муваффақ бўлган. Турли жамоалар, жумладан, “Феррари” ва “Макларен” аъзоси бўлган ҳамда фаолиятини 1985 йилда якунлаган. 2012 йил сентябридан Лауда “Мерседес” компаниясининг кузатув кенгаши раиси бўлган.

Мавзуга оид