Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳамқишлоғига нисбатан фирибгарлик қилган шахс ушланди
Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман прокуратурасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Унда 2018 йил ноябрь ойида Чайдари қишлоғида яшовчи М.Х. ҳамқишлоғи Н.Н.ни тадбиркорлик қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига кетаётганлигини эшитиб, унга Швейцариядаги банкда ўзининг ҳисобида катта миқдорда пули борлиги ва Хитой Халқ Республикасидаги ҳисоб рақамига 10 000 АҚШ доллари ўтказиб беришини айтиб, ундан 3 млн. сўм пул ва 5 000 АҚШ долларини олган ва унинг ҳисоб рақамига пул ўтказганлиги ҳақида сохта банк қоғозини тақдим қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026