Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги қаҳвахонада йирик ўғрилик содир этган икки шахс қўлга олинди
Жорий йил 15 май куни Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи 55 ёшли Г.Б. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
У шу йил 10 майга ўтар кечаси номаълум шахслар ўзига тегишли бўлган ва ҳозирда фаолият кўрсатмаётган қаҳвахонасига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, 10 950 000 сўм пули, умумий қиймати 19 млн. сўмлик 5 турдаги заргарлик буюмлари, ошхона идиш товоқлари, ҳаво совиткичи, видео кузатув мосламасининг хотираси, кийим-кечаклари, умумий қиймати 4 950 000 сўмлик маҳсулотлар, “Самсунг” ва 2 дона “Sony” русумли телевизорларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Тадбиркор маҳалласида яшовчи 22 ёшли К.Э. исмли аёл ва Гулистон маҳалласида яшовчи 40 ёшли Ғ.Ж. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026