Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасида содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари 65 фоизга камайди
Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара идоралари Ҳарбий ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Учрашувда томонлар чегара хавфсизлигининг ҳозирги кундаги асосий таҳдидларини муҳокама қилди, 2018 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлаш бўйича фаолиятни сарҳисоб қилди, Давлат чегараларини қўриқлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди, 2019 йил учун ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олди.
Тадбирда чегарада юзага келадиган масалаларни тезкор равишда ҳал этиш мақсадида 2018 йилда томонларнинг чегара вакиллик аппаратлари ўртасида ташкил этилган учрашувларнинг сони 2017 йилга қараганда 19,5% га, биргаликда қилинган патрулликлар сони эса 21% га ошганлиги алоҳида таъкидланди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2018 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари 2017 йилга қараганда 65% га камайди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини дўстона қўшничилик ва ҳамжиҳатлик руҳида ҳал этишга тайёр ва манфаатдор эканлигини таъкидлади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024