Жамият | 14:13 / 22.05.2019
10216
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда лицензиясиз ишлаётган таксичиларга 969 600 000 сўм маъмурий жарималар қўлланилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙХҲББ ходимлари билан ҳамкорликда тасдиқланган режага асосан лицензиясиз юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини аниқлаш мақсадида 2019 йилнинг 1 январдан 21 май кунига қадар рейдлар ўтказилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, инспекторлар 637 та қўшма рейд тадбирларида иштирок этиб, 1771 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Шундан: 212 та лицензиясиз юк ташиш фаолияти билан шуғулланган, 1559 та лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган транспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган. 1576 та маъмурий ишлар суд органларида кўриб чиқиш учун юборилган бўлиб, 736 фуқарога 969 600 000 сўм маъмурий жарималар қўлланилган ва 663 ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган муддатда лицензия варақаси олганлиги муносабати билан огоҳлантириш берилиб, маъмурий жаримадан озод қилинган. 

177 та маъмурий баённомалар суд органи томонидан кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда суд қарорларини олиш ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид