14:41 / 22.05.2019
12030

Қўқонда талончилар ушланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2019 йил 17 май куни Учкўприк туманида яшовчи 21 ёшли Ф.М. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 16 май куни “Қўқон савдо комплекси”га “Самсунг” мобиль телефонини сотиш учун келганида 2 нафар номаълум шахс мобиль телефонини 320 000 сўмга сотиб олишларини, пулни автомашинадан олиб беришни  айтиб, Чортоқ кўчасига етиб келганларида номаълум шахслардан бири юзига қўли билан уриб мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳар Обировон кўчасида яшовчи 19 ёшли С.Қ. ва М.М. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Top