Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риштонда аёл киши газ баллонларни алмаштираётган вақтда содир бўлган ёнғин туфайли вафот этди
Иллюстратив фото
2019 йил 17 май куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган Ш.Б. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасига уланган газ баллонини бошқа газ баллонига алмаштираётган вақтида улардан сизиб чиқаётган газдан ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйининг 70 кв.м. майдонида ички ва том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда Ш.Б. куйиш жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, хонадонингизда газ ускуналаридан фойдаланганингизда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига ҳамиша эътибор қаратинг. Зеро, бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигининг кафолатидир”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
08:34 / 04.09.2025