Urban Organics мажмуаси: сабзавот ва балиқ етиштириш бўйича шаҳардаги ғаройиб ферма
Замонавий мегаполислар катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезади. Бироқ уни ишлаб чиқариш имкониятидан маҳрум. Йирик шаҳарлар аҳолиси томонидан истеъмол қилинадиган бирламчи экин ва чорвачилик маҳсулотлари қишлоқлардан олиб келинади ёки бошқа мамлакатлардан келтирилади. Бу транспорт харажатларини юзага келтиради ва яроқлилик муддати оз бўлган маҳсулотлар сифатига салбий таъсир кўрсатади. Urban Organics концепцияси муаллифлари шаҳарларнинг ўзида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мажмуаларни яратиш орқали мазкур вазиятни ўзгартиришни таклиф этишмоқда.
Компания мутахассислари янги узилган кўкат ва сабзавотларни етиштириш бўйича юқори самарага эга фермани ташкил этиш учун умумий энерготармоққа уланган у қадар катта бўлмаган жой кифоя эканига ишонч билдиришмоқда. Тест режимида ишлайдиган бу каби фермалар дунёнинг бир неча мамлакатларида мавжуд. Urban Organics мутахассислари АҚШда бир неча мини фермаларни ишга туширишди. Жунгли орасидаги ушбу яшил ишлаб чиқариш муассасаларининг ўзига хослиги -унда экин ва балиқ маҳсулотларини етиштириш биргаликда олиб борилади.
Собиқ ишлаб чиқариш биносида жойлашган Urban Organics мажмуаси йилига 200 тоннадан ортиқ карам, баргли сабзавот ва зираворлар, шунингдек, 120 тоннадан ортиқ балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Ғаройиб ишлаб чиқариш масканида сув цикли ёпиқ ҳисобланади: асосан гўшти қизил балиқлар (лосось) юрадиган сув ўсимликларга қуйилади. Сабзавот блокидан ўтаётганида сув турли аралашмалардан тозаланади ва ўсимликларни ўғитлантиради, кейин эса тупроқдаги органик моддалар билан тўйиниб, балиқли ҳовузга тушади. Ана шу ғаройиб технология сабаб нафақат сув харажатлари минималлаштирилади, балки бевосита шаҳар чеккасида етиштириладиган сархил маҳсулот миқдори ҳам ортади.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
12:00 / 09.10.2024
Улкан бақлажондан узун ловиягача. Англиялик пенсионер гигант сабзавотлар етиштириш бўйича 25 марта рекорд ўрнатди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
23:17 / 23.09.2024