Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Китоблар карвони» акцияси ўтказилди
Қашқадарё вилоятида китоб тарғиботи бағишланган «Китоб карвони» акцияси ўтказилди.

Тадбирда китоб тарғиботига оид кўргазмалар билан жиҳозланган ва турли жанрлардаги 40 мингдан ортиқ китоблар тўплами ортилган автомобиллардан иборат «Китоблар карвони» Қарши шаҳридан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига фаоллар ва ташаббускор ёшлар ҳамроҳлигида ўз манзиллари сари йўл олди.

Нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди.


Тадбир доирасида ўтказилаётган «Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан», «Кутубхонага китоб совға қиламан» хайрия акцияларида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда мактабларга ва кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилди.

Шунингдек, президентнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Қарши туманида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026