Жамият | 20:36 / 24.05.2019
18688
2 дақиқада ўқилади

Актёр Баҳром Яқубовга Навоийдаги маданият ва истироҳат боғидан 98 млн сўм моддий ва маънавий зарар ундирилди

Фото: ЎзА

“Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2018 йил ноябрдаги ижро варақасига биноан ундирувчи Баҳром Яқубов фойдасига Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғидан 28 млн 495 минг сўм моддий зарар, шу суднинг 2019 йил январдаги ижро варақасига кўра, 70 млн сўм миқдоридаги маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди”, деб хабар берди республика МИБ матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, мазкур ижро варақалар “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга кўра, битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича қўзғатилган ижро ишлари битта ижро иши юритишга бирлаштирилиши нуқтаи назаридан битта ижро иши юритувига бирлаштирилиб, МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан муваффақиятли амалга оширилди. 

Натижада  истироҳат боғида соғлиғига зиён етиши натижасида моддий-маънавий зарар кўрган Баҳром Яқубовга давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари натижасида 98 495 879 сўм миқдорида зарар ундириб берилди.

ЎзАнинг ёзишича,  Баҳром Яқубов 2017 йил 16 сентябрь куни Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Панда” номли аттракциондан йиқилиш асносида созлама ускуналарининг таркибий қисми бўлмаган нарвонга бориб урилган ва жиддий жароҳатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид