Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда савдо марказидаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди
Фото: REUTERS / Stringer
Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида жойлашган савдо марказидаги ёнғинда камида 15 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жабр кўрди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.
Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Ёнғин Taxshila мажмуасининг 2-қаватида бошланган. Ушбу бинонинг 3- ва 4-қаватида ўқув маркази жойлашган бўлган. Таъкидланишича, одамлар жон сақлаш мақсадида ойналардан пастга сакраганлар. Воқеа юзасидан тергов бошланган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеадан ташвишда эканлигини айтган.
“Менинг ўйларим ҳозир қурбонлар оилалари билан. Жароҳатланганлар тезроқ тузалиб кетсинлар”, деб ёзган Моди твиттерда.
Маҳаллий ҳокимиятда қурбонлар оилаларига молиявий ёрдам кўрсатилиши айтилган.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026