Жамият | 13:35 / 24.05.2019
4314
1 дақиқада ўқилади

Косон туманида 5та ташаббус ижроси бўйича тадбирлар ўтказилмоқда – фото

Қашқадарё вилояти Косон туманида Президентнинг 5 та муҳим ташаббусларидан бири бўлган оммавий китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Қадрдон мактабимга совға қиламан» шиори остида тадбирлар ўтказилди.

 

Тадбир доирасида 67 миллион 650 минг сўмлик 165 та китоблар жамланмаси ташкилот ва корхоналар орқали тумандаги барча мактаб кутубхоналарига етказилди.

Туман марказидаги «Амир Темур» истироҳат боғида ўтказилган тадбирда туман ҳокими А.Бойкараев 5 та муҳим ташаббус бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасининг ижросини таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида тадбир ташкил этилди.

 

Шунингдек, туман марказида таниқли санъаткорлар томонидан «Юртим жамоли» номли концерт дастури намойиш этилди.

Ғолиб Абдусаломов
Тайёрлаган Ғолиб Абдусаломов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид