Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамолиддин Каримович Алойдинов Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 352-сонли қарорига асосан мазкур вазифада иш бошлади.
Namangan24 хабарига кўра, Жамолиддин Алойдинов ушбу лавозимда ҳозиргача ишлаб келаётган Санжар Инбарович Қулмуродовнинг ўрнини эгаллади.
Маълумот ўрнида, Жамолиддин Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги - тарих фани ўқитувчиси.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Бухоро шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. У 2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчи сифатида масъул вазифаларда фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид
08:59
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
23:34 / 07.04.2026