Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоят ҳокими йил бошидан буён 10-марта сайёр қабул ўтказди ва бу галгиси 4,5 соат давом этди
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой тумани марказида навбатдаги оммавий сайёр қабулни ўтказди. Тўрт ярим соат давом этган бу галги қабулда 223 нафар фуқаро турли масалаларда вилоят ҳокимига мурожаат қилди.

Фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, МИБ ҳаракатсизлиги, ер ажратиш масалаларига оид мурожаатлар нисбатан кўпроқ билдирилди. Қабул давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўчма автобусда тезкор хизматлар ҳамда туман бандлик бўлими томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 50 га яқин мурожаатлар жойида ижобий ҳал қилинди. Вақт талаб этиладиган мурожаатларга 31 майга қадар бўлган муддат билан масъуллар бириктирилди.

Мазкур қабул вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йил бошидан бери ўтказилаётган қабулларнинг ўнинчиси ҳисобланади. Жами ўтган сайёр қабулларда 2 358 нафар фуқародан жами 2 705 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 1 412 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 228 таси рад этилган, 710 тасига тушунтириш берилган бўлса, яна 355 та мурожаат ҳозир ҳам ўрганиш ва ҳал этиш жараёнида.
Вилоят ҳокими томонидан йил бошидан бери ўтказилган сайёр қабулларда 31 нафар раҳбар жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
20:30 / 14.02.2026
Самарқандда божхоначилар салкам 800 грамм опий яширилган "жонли контейнер"ларни тўхтатиб қолишди
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026