Жамият | 11:31 / 27.05.2019
5124
1 дақиқада ўқилади

12 000 долларлик фирибгарлик жиноятини содир этган уч нафар шахс қўлга олинди

2019 йил 22 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил октябрь ойи охирида Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли С.А. исмли аёл, шу туманда яшовчилар 30 ёшли Ш.Т. ва К.О. Қарши шаҳридаги “Баҳор” чойхонасида, Махсумобод маҳалласида яшовчи 67 ёшли Н.Х.га 2018 йил декабрь ойига қадар Қозоғистон Республикасидан чорва молларини олиб келиб беришликни айтиб, алдов йўли билан ундан 12 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Ш.Т. ва К.О. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид