Жаҳон | 21:07 / 27.05.2019
6526
1 дақиқада ўқилади

Австрия канцлерига ишончсизлик вотуми эълон қилинди

Фото: Florian Schroetter / Globallookpress.com

Австрия парламенти қуйи палатаси канцлер Себастьян Курцга ишончсизлик вотуми эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Социал-демократик партия вакили Андреа Кунцлнинг сўзларига кўра, Курц ҳукумат инқирози шароитида парламент партиялари билан мулоқот ўрната олмаган.

Энди Австрия президенти ҳукуматни шакллантириш учун канцлер тайинлаши лозим.

21 май куни ташқи ишлар вазири Карин Кнайслдан ташқари барча вазирлар Австрия ҳукуматини тарк этишганди.

Мавзуга оид